Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16596 марта ўқилди

Сўнгги йилларда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ижтимоий ҳимоя соҳасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар миқдорини ошириш ва қўшимча ресурсларни жалб қилиш, ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш ва оилаларни оғир ҳаётий ҳолатлардан олиб чиқишга қаратилган қўшимча механизмларни жорий этиш йўналишларида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда

Хусусан:
  • кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга манзилли ёрдам кўрсатиш мақсадида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими жорий қилинди;
  • кам таъминланган нафақа олувчи оилалар сони охирги уч йилда тўрт баробарга ошиб, 1,9 миллионга етди;
  • кам таъминланган оилалардаги болаларни парваришлаш учун тўланадиган нафақа қамрови кенгайиб, нафақа тайинлашда инобатга олинадиган болалар ёши 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди, мазкур тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача ҳамда нафақа миқдори ўртача 1,5 баробарга оширилди;
  • ишсизлик нафақаларининг энг кам миқдорлари 3,2 бараварга оширилди, аҳолини бандлигини таъминлашга қаратилган 20 дан ортиқ янги инструментлар жорий этилди.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
  • ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча оилалар ва шахсларни ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш;
  • мажбурий ижтимоий кафолатлардан, шу жумладан ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш имкониятини соҳани рақамлаштириш ҳисобига кенгайтириш, ушбу жараёнга очиқлик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш;
  • аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
  • ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш ҳамда имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш;
  • аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш;
  • ижтимоий хизматларни аҳолига бевосита маҳалла даражасида кўрсатиш амалиётини жорий этиш.

Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан:

а) 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

  • Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади;

б) келгусида давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бериладиган нафақалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали босқичма-босқич тўланади.

Стратегия Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг болалар жамғармаси томонидан 2020 йилда тайёрланган «Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини баҳолаш» натижалари ва тавсияларига асосланиб ишлаб чиқилди.

Стратегия қуйидаги давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя дастурларини қамраб олган.

Chat