Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5938 марта ўқилди

Отам Ўзбекистон Республикаси фуқароси, онам еса Германия фуқароси, мен Германияда туғилганман, Германия фуқаролигига егаман. Ҳозир 22 ёшдаман, қандай қилиб Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олсам бўлади?

Агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет давлат фуқароси бўлган отасининг ёки онасининг фуқаролиги асосида, вояга етмаган ёшида олган бўлса ва йигирма бир ёшга тўлгунига қадар чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирмаган бўлса, бундай холат Ўзбекистон Республкаси фуқаролигини йўқотиш учун асос ҳисобланади. Бундан хулоса қилса бўладики, сиз йигирма бир ёшга тўлгунингизга қадар Германия фуқаролигидан чиқишингиз лозим бўлган, ҳозирда эса Ўзбекистон фуқаролигини йўқотган ҳисобланасиз.

Хорижий давлатларнинг ҳарбий хизматига кирган шахслар қандай аниқланади?

Чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирган шахсларни аниқлаш учун консуллик муассасалари манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идораларнинг маълумотларини текширади, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг келиб тушаётган мурожаатларини ўрганади.
Юқорида кўрсатилган фактлар тасдиқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хулоса тайёрлайди ва уни материаллар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссиясига юборади.

Мен Ўзбекистон фуқаросиман, лекин ҳозир чет елдаман, лекин ҳозир Ўзбекистонда жойлашган меросни расмийлаштиришим керак, буни қандай амалга оширишим мумкин?

Мерос очилган кундан еътиборан 6 ой ўтгач хорижда бўлган Ўзбекистон фуқароси мерос ҳуқуқига кириш учун ўзи ёки бундай ҳуқуқни учинчи шахсларга (ишончнома орқали) ўтказиш йўли билан мамлакатга қайтиши керак. Умумий асослар бўйича мерос ишини очиш учун мулк жойлашган жойдаги нотариусга мурожаат қилиш лозим.
Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига биноан унга мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома беришга мажбурдир.
Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан бошлаб 6 ой ўтгач берилади.
Aгар сизда мерос олиш учун шахсан келиш имконингиз бўлмаса, сиз ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни ишончнома бериш орқали ишончли шахсга топширишингиз мумкин.

Турмуш ўртоғим бошқа давлат фуқароси, мен еса Ўзбекистон фуқароси, туғилажак фарзандимиз қайси давлат фуқаролигини олади?

Aгар сиз Ўзбекистон фуқароси бўла туриб, фарзандингиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш учун ариза топширсангиз, фарзандингиз Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади. Қонун ҳужжатларида қайд етилишича, бола туғилиши билан туғилган жойидан қатъи назар, агар унинг ота-онасидан бири Ўзбекистон Республикаси фуқароси, бошқаси бошқа давлат фуқароси бўлса ҳам, бола Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олади.

Ўзбекистон фуқароси бошқа давлатнинг ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларига ишга кирса нима бўлади?

Биринчидан, фуқаронинг хорижий давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга қабул қилиниши шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишига асос бўлади;

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси фуқаросини ҳарбий хизматга, хорижий давлатларнинг хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия ёки бошқа шунга ўхшаш органларига хизматга кирганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Chat