Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11913 марта ўқилди

Мен 2-гуруҳ ногирониман, биламанки, иш берувчилар иш жойларининг белгиланган енг кам сони ҳисобига маҳаллий меҳнат органи томонидан юборилган ногиронларни ишга олишлари шарт. Давлат томонидан меҳнат соҳасида ногиронларга нисбатан яна қандай имтиёзлар белгиланган?

Энг аввало, тиббий-меҳнат эксперт комиссияларининг тўлиқ бўлмаган иш вақти, иш юкини камайтириш ва ногиронларнинг бошқа меҳнат шароитлари бўйича тавсиялари иш берувчи учун мажбурийдир.

1 ва 2 гуруҳ ногиронлари учун иш ҳақини камайтирмасдан ҳафтасига 36 соатдан кўп бўлмаган қисқартирилган иш вақти белгиланади.

1 ва 2 гуруҳ ногиронларига йиллик узайтирилган асосий таътил камида 30 календар куни берилади.

Ногиронларни тунги вақтда ишлашга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларида ишлашга жалб етишга фақат уларнинг розилиги билан, агар бундай ишлар тиббий тавсиялар билан тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

Мен яқинда уй сотиб олдим, ногиронлигим бор, мулк солиғини тўлайманми?

Йўқ, мулк солиғи тўламайсиз, сабаби уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонунчилик билан белгиланадиган, уларга тенглаштирилган шахслар мулкида бўлган мол-мулк солиқ солишдан озод этилади.

Менинг бир танишим содир етган жинояти учун колонияда жазо ўтаяпти, гап шундаки, у ногирон, шу боис менда савол бор: уни колонияда ишлашга (мажбурий меҳнатга) мажбур қилишадими?

Йўқ, қонунчилик билан белгилаб қўйилганки, олтмиш ёшдан ошган эркаклар, эллик беш ёшдан ошган аёллар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатга ўз хоҳишларига кўра жалб этиладилар.

Мен олий ўқув юртига кирмоқчиман, биринчи гуруҳ ногирониман, ногиронлар учун таълим имтиёзлари ҳақида кўпроқ билишни хоҳлардим?

Профессионал таълим олиш учун махсус шарт-шароитларга муҳтож ногиронлиги бўлган шахслар учун турли типдаги ва хилдаги ихтисослаштирилган профессионал таълим муассасалари ташкил этилади. Уларда ўқитиш махсус ўқув дастурлари асосида давлат таълим стандартларига мувофиқ амалга оширилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун олий таълим муассасаларида давлат гранти асосида абитуриентларни қабул қилиш умумий сонининг 2 фоизи миқдорида қўшимча қабул квотаси ажратилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида олий таълим муассасаларига қабул қилиш кириш имтиҳонлари натижалари бўйича амалга оширилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ажратилган қўшимча квоталар бўйича ўқишга қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган баллари билан таълимнинг ушбу йўналиши бўйича танловда умумий асосларда иштирок этади.

Кўзи ожизлар тоифасига кирувчи сифатида ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квота доирасида давлат гранти асосида таҳсил олаётган талабалар ўқишини олий таълимнинг мос ва турдош таълим йўналишлари ҳамда мос мутахассисликларига давлат гранти асосида кўчирилишига рухсат этилади.


Мен ногиронларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳақида ешитгандим, бу жамғарма қандай вазифаларни бажаради ва у ерга янги ногиронлар аравачасини ажратишда ёрдам сўраб мурожаат қилсам бўладими?

Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг аҳволини яхшилаш;
  • тиббий-ижтимоий ёрдам бериш ва реабилитация сифатини ошириш;
  • протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ва технологик янгилашга кўмаклашиш билан шуғулланади.

Жамғарманинг маблағлари қўйидагиларга йўналтирилган:

  • ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, техник реабилитация воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлашни;
  • ташкилотларда протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш лойиҳаларини амалга оширишни;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини тиклаш ва уларни компенсация қилиш, ҳаёт фаолияти чекланганлигини бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишни;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни;
  • ногиронлиги бўлган шахслар учун йўналтирилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашишни;
  • ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ташкил этиш мақсадларини молиялаштириш учун сарфланади.

Chat