Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6466 марта ўқилди

Қуйидагилар ҳаракатларни бажаришда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома беришга доир талаблар ва шартлар ҳисобланади:

  • табиатдан фойдаланувчилар томонидан ҳаракатларни бажаришда ва (ёки) муайян фаолиятни амалга оширишда қонун талабларига мажбурий риоя этиш;
  • табиатдан фойдаланувчи — юридик шахс бўлганда, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, табиатдан фойдаланувчи — жисмоний шахс бўлганда, унга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида берилган гувоҳномада кўрсатилган фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият кўрсатадиган жойи ўзгарган тақдирда қайта рўйхатдан ўтгандан кейин 7 иш куни мобайнида ваколатли органларни хабардор қилиш;
  • рухсатномаларда кўрсатилган доирада ҳаракатларни бажариш ва (ёки) муайян фаолиятни амал ошириш;
  • олинган рухсатноманинг амал қилиш муддати тугангандан сўнг, 10 иш куни давомида қисқа ҳисобот билан уни берган органга қайтариш (ўсимлик дунёси объектларининг ғамланган ҳажми, вақти ва тўплаш жойи);
  • рухсатномада кўрсатилган талабларга риоя қилиш;
  • рухсатномага ўз ихтиёри билан қандайдир тузатишлар ва қўшимчаларни киритишни тақиқлаш;
  • рухсатномани олишга аризани кўриб чиқиш ва рухсатномани бериш учун тўлов.

Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида ёввойи ўсимликларни ғамлаш (тўплаш) учун рухсатнома фақат аризачига ёки унинг ишончли вакилига, бошқа шахсларга бермаслик ҳуқуқи билан берилади.


Рухсатнома талабларига риоя қилган, ёввойи ўсимликларни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш тадбирларини амалга оширган, ўсимлик маҳсулотлари захирасини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказган юридик ва жисмоний шахслар тенг шароитларда ёввойи ўсимлик турларини ғамлаш ва тўплашга рухсатномалар олишда устувор ҳуқуқлардан фойдаланадилар.

Chat