
Бухоро вилоятида туризмни жадал ривожлантириш бўйича 2026 йил учун қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланган:
2026 йил сентябрга қадар вилоятда жами 679 та жойлаштириш воситаси ва 17 512 та ўринга эришиш назарда тутилган. Жумладан:
Шунингдек, шу муддатга қадар енгил конструкцияли 18 та туризм ахборот маркази ташкил этилиши белгиланган.
2026 йил декабрга қадар Бухоро вилоятидаги 800 дан ортиқ маданий мерос объектини реставрация ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш белгиланган.
Қадимий Пойкент ҳудудида археология паркини шакллантириш ҳамда муҳим археологик объектларни рақамлаштириш ва 3D моделларини яратиш бўйича ишлар ҳам назарда тутилган.