Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4067 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2022 — 2026 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. (28.09.2022 йилдаги 546-сон)

Қарорга асосан, Хоразм вилоятида янги иш ўринларини яратишда туризм асосий драйвер соҳаси бўлиши, ҳудудда келгуси беш йилда туризм хизматларини камида беш бараварга ошириш ва шу мақсадда туризм объектларининг инфратузилмасини тубдан яхшилаш, янги оилавий меҳмон уйлари, «туризм кўчалари»ни ташкил этиш ҳамда ички ва чет эллик сайёҳларни вилоятнинг бой моддий ва номоддий маданий мероси билан яқиндан таништириш чораларини кўрилади.

Сайёҳлик масканларининг инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан уларни йўллар, ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминлаб, вилоятда янги туристик йўналишлар ва маҳсулотларни жорий қилиб, соҳадаги илғор хорижий тажрибани татбиқ этиб, туризмни ривожлантириш учун ҳудуддаги истиқболли маҳаллаларни белгилаган холда, Урганч ва Хива шаҳарларини етакчи сайёҳлик нуқталари сифатида ривожлантирилади. 

Урганч шаҳридаги Паҳлавон Маҳмуд кўчаси ва Хива шаҳридаги «Аллея» майдони ҳудудларида «туризм кўчалари» ташкил этилади. Хусусан, сайёҳларга хизмат кўрсатишга мўлжалланган озиқ-овқат дўконларини, шоппинг туризм объектлари, ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо растаси, сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида чет эл валюта айирбошлаш шохобчалари, 2 та туризм ахборот маркази ва санитария-гигиена шохобчалари ташкил этилади.

Маданият ва туризм вазирлиги

Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Хива шаҳри ҳамда Боғот, Хива, Шовот ва Янгиариқ туманларида танлаб олинган, туризм салоҳияти юқори бўлган 13 та маҳаллани туризм драйвери сифатида ривожлантириш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилади, икки ой муддатда Ҳазорасп тумани «Сулаймон қалъа» туристик объектини қайта тиклаш ва унга туташ ҳудудларда туризм хизматларини, хусусан, оилавий меҳмон уйлари, гастрономик туризм объектлари, кўнгилочар ва дам олиш масканлари, савдо ва ҳунармандчилик объектлари ҳамда бошқа қўшимча хизматларни ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланади. 

Икки ой муддатда «Хоразмшоҳлар тарихи давлати музейи»ни ташкил қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини киритади;
2023 йил 1 январга қадар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун ҳар томонлама жозибадор бўлган «Хоразм» туристик брендини яратиш бўйича оммавий танловни эълон қилсин ва унинг натижалари бўйича таклиф киритади;
2023 йил 1 апрелга қадар Хива шаҳрининг 2024 йилда «Ислом дунёсининг туризм пойтахти» деб эълон қилинганлиги муносабати билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти билан яқиндан ҳамкорлик асосида уни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқади.

 

Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги

Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2022-2023 йиллар давомида хорижий авиакомпаниялар иштирокида Урганч-Баку-Урганч, Мадрид-Урганч-Тошкент йўналишларида ҳамда Урганч шаҳрига Покистон, Индонезия, Яқин Шарқ ва Европа мамлакатларидан янги мунтазам ва чартер рейсларни йўлга қўйиш, истиқболли рейсларни қайта тиклаш ва уларнинг сонини ошириш масаласини кўриб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритилади.

 

Chat