Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 30750 марта ўқилди

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси нималарга масъул?

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади. Унинг асосий фаолияти хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Қўмитанинг устувор йўналишларига:

  • хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш;
  • таълим, илм-фан, спорт, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш;
  • касб-ҳунар ўрганиш ва муносиб иш топишга кўмаклашиш;
  • хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш;
  • тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш;
  • оилаларда соғлом турмуш тарзи ва репродуктив саломатликни тарғиб қилиш;
  • оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар билан манзилли ишлаш киради.

Маҳаллада хотин-қизлар билан ким ишлайди?

Ҳар бир маҳаллада хотин-қизлар билан манзилли ишлашда хотин-қизлар фаоли иштирок этади.

Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари ўз фаолиятида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларига бўйсунади ва ҳисобдор ҳисобланади.

Хотин-қизлар фаоли эҳтиёжманд хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, бандлик, касб-ҳунар, тадбиркорлик, ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам олишга кўмаклашишда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.

Ҳудудларда тизим қандай ишлайди?

Қўмита тизимида Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари фаолият юритади.

Шу боис муайян масала маҳалла даражасида ҳал қилинмаса, фуқаро тегишли туман ёки шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимига мурожаат қилиши мумкин.

Қандай қўллаб-қувватлаш йўналишлари мавжуд?

Хотин-қизларнинг эҳтиёжига қараб:

  • бандликни таъминлаш;
  • касб-ҳунарга ўқитиш;
  • тадбиркорликни бошлаш ёки ривожлантириш;
  • ижтимоий ёрдам;
  • ҳуқуқий ва психологик ёрдам;
  • тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя;
  • тиббий ва ижтимоий хизматларга йўналтириш каби чоралар қўлланилиши мумкин.

Айрим ёрдам турлари учун «Аёллар дафтари» ва бошқа махсус механизмларда белгиланган алоҳида мезонлар қўлланилади.

Chat