Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17050 марта ўқилди

Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари нималардан иборат?

Ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси фаолият юритади. Унинг асосий вазифалари:

  • ёшларнинг ўзига бўлган ишончини ошириш ва жамият учун фойдали лойиҳаларни маҳалла даражасида амалга ошириш;
  • ёшларнинг шахсий ривожланиши, иқтидор ва истеъдодини рўёбга чиқаришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш;
  • меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларнинг тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ва бандлигига кўмаклашиш;
  • «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга бериладиган ёрдамнинг ижтимоий ҳамкорлик тамойили асосида ташкил этилишини таъминлашдан иборат.

Етакчи ёшлар билан қандай йўналишларда ишлайди?

Етакчи маҳаллада ёшларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб:

  • маданият ва санъат;
  • спорт ва соғлом турмуш тарзи;
  • ахборот технологиялари;
  • китобхонлик ва маънавият;
  • ватанпарварлик ва ҳуқуқий саводхонлик;
  • тадбиркорлик йўналишларида лойиҳа, танлов, мусобақа ва бошқа тадбирларни ташкил этади.

Қонунчиликда белгиланган айрим ёрдам турлари ҳам ёшлар етакчисининг тавсияси асосида ажратилади.

Ёшлар етакчисининг иш ҳақи қанча?

Ойлик иш ҳақи маҳалладаги хонадонлар сонига қараб белгиланади:

  • 500 тагача хонадон — МҲЭКМнинг 5 баравари;
  • 501 тадан 1 000 тагача — МҲЭКМнинг 5,5 баравари;
  • 1 000 тадан ортиқ — МҲЭКМнинг 6 баравари.

Бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган етакчига турар жой ижараси учун 2 БҲМгача компенсация тўланиши мумкин.

Самарали етакчилар қандай рағбатлантирилади?

Ҳар чоракда мамлакат бўйича энг юқори натижа кўрсатган 100 нафар ёшлар етакчиси бир ойлик иш ҳақи миқдорида бир марталик мукофот билан тақдирланади. Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги самарадорлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб етакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача қўшимча мукофотлаши мумкин.

Йил якунида юқори натижаларга эришган етакчиларга ипотека кредити асосида харид қилинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ белгиланган ҳисобланган уй-жой қийматининг 50 фоизидан ошмаган субсидия берилиши назарда тутилган.

Chat