Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10755 марта ўқилди

Меҳнат шартлари деганда иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг меҳнат фаолияти амалга ошириладиган ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг мажмуи тушунилади.

  • Ижтимоий омиллар жумласига меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори, иш вақтининг, таътилнинг давомийлиги ва бошқа шартлар киради.    
  • Ишлаб чиқариш омиллари жумласига техника, санитария, гигиенага оид, ишлаб чиқариш-маиший ва бошқа шартлар киради.

Меҳнат шартномасини ўзгартириш асослари қўйидагилар:
  • меҳнат шартларининг ўзгариши;
  • ходимнинг бошқа ишга ўтказилиши;
  • иш берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши;
  • ходимнинг бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилиши;
  • меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш жойининг ўзгариши.

Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳуқуқи:
  • Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек меҳнат шартномасида назарда тутилган ҳолларда ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасига кўра ишни давом эттираётганда иш берувчидан меҳнат шартларини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақлидир.
  • Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги аризаси у берилган кундан эътиборан 3 кундан кечиктирмай иш берувчи томонидан кўриб чиқилиши керак.
  • Ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш ҳақидаги талабларини қаноатлантириш рад этилган тақдирда, иш берувчи унга рад этишнинг сабаби тўғрисида ёзма шаклда хабар қилиши керак. Ходимга унинг талабларини қаноатлантиришни рад этиш сабабларини хабар қилмаслик ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартириш рад этилганлиги устидан шикоят қилиши учун монелик қилмайди.

Иш берувчининг меҳнат шартларини ходимнинг розилигисиз ўзгартириш ҳуқуқи:
  • Агар технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқарганлиги муносабати билан аввалги меҳнат шартлари сақлаб қолиниши мумкин бўлмаса, иш берувчи ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасини давом эттираётганида ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли.
  • Агар Меҳнат Кодексида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, иш берувчи меҳнат шартларининг келгусидаги ўзгариши ҳақида ходимни камида икки 2 олдин ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра йўл қўйилади.
  • ва бошқалар.

Ходимни бошқа ишга ўтказиш муддати

  • Ходимни бошқа ишга доимий ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.
  • Ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга доимий ўтказиш.
Chat