Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8308 марта ўқилди

Моддий ёрдам - бу иш берувчининг ўз ходимларига маълум бир ҳодисалар юз берганда тўлайдиган пул маблағлари.

Иш берувчи ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш тартиби ва ҳолатларини мустақил белгилайди.         

Моддий ёрдам берилиши мумкин бўлган айрим ҳолатлар:
  • ходимнинг никоҳ қуриши;
  • ходим оиласида бола туғилиши;
  • ходимни ёки унинг фарзандларини даволаш (масалан, дори-дармонларни сотиб олиш, пуллик тиббий хизматларни олиш ва бошқалар);
  • ходимнинг оила аъзосининг вафоти (масалан, онаси, отаси, турмуш ўртоғи);
  • ходимнинг нафақага чиқиши;
  • озиқ-овқат кўринишидаги ёрдам ва бошқалар.

Қоида тариқасида, моддий ёрдам олиш учун асослар лоқал норматив ҳужжатларда - жамоа келишуви ёки жамоа шартномасида белгиланади. Унда қандай ҳужжатлар тақдим этилиши кераклиги, моддий ёрдам миқдори, тўлов шартлари ва бошқа шартлар кўрсатилади.

Жамоа шартномасида моддий ёрдам тўлашнинг аниқ миқдори ёки муайян ҳолатдан келиб чиқиб белгиланиши мумкин.

Агар моддий ёрдам кўрсатиш шартлари белгиланмаган бўлса, ташкилот раҳбари ходимнинг илтимосига биноан тўловларни мустақил равишда ҳал қилиши мумкин.

Моддий ёрдам олиш учун ходим бошлиқ номига асослантирилган ариза ёзиши керак. Иш берувчи бу масалани кўриб чиқади ва ижобий натижа бўлса, буйруқ чиқаради.

Солиқ солинмайдиган даромадлар

Chat