Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6535 марта ўқилди

Ходим иш берувчига тўғридан-тўғри етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.

Олинмаган даромадлар (бой берилган фойда) ходимдан ундирилмайди.

Тўғридан-тўғри етказилган ҳақиқий зарар деганда иш берувчининг мавжуд мол-мулки (шу жумладан учинчи шахсларнинг иш берувчидаги мол-мулки, агар иш берувчи мазкур мол-мулкни бут сақланиши учун жавобгар бўлса) амалда камайганлиги ёки ёмон ҳолатга келганлиги, шунингдек иш берувчи учун мол-мулкни сотиб олиш, тиклаш ёхуд ходим томонидан учинчи шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун ортиқча харажатлар қилиш ва тўловларни амалга ошириш зарурати тушунилади.

Зарар уни бартараф этиб бўлмайдиган куч, оқланган хўжалик таваккалчилиги, охирги зарурат ёки зарурий мудофаа ёхуд иш берувчининг ходимга ишониб топширилган мол-мулкни сақлаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш бўйича мажбуриятини бажармаганлиги оқибатида юзага келган ҳолларда ходимнинг моддий жавобгарлиги истисно этилади.

Иш берувчи моддий зарар етказилган аниқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда зарарни айбдор ходимдан тўлиқ ёки қисман ундиришдан воз кечиш ҳуқуқига эга. Ташкилот мулкдори иш берувчининг мазкур ҳуқуқини қонунчиликда, шунингдек ташкилотнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда чеклаши мумкин.

Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ходим ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида моддий жавобгар бўлади.

  • Ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги унинг иш берувчига бевосита етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини тўлиқ миқдорда қоплаш мажбуриятидан иборатдир.
  • 18 ёшгача бўлган ходимлар фақат қасддан етказилган зарар учун, алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида етказилган зарар учун, шунингдек жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этиш натижасида етказилган зарар учун тўлиқ моддий жавобгар бўлади.

Ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги ҳоллари.

Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартномалар.

Chat