Қамбағалликни қисқартириш ва бандлик Вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси - меҳнатни муҳофаза қилиш, бандлик соҳаларда давлат назорати билан шуғулланади.
- Иш берувчилар ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида меҳнат, аҳоли бандлиги, меҳнат муҳофазаси, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан, уларга ижтимоий инфратузилма объектларидан тўсқинликсиз фойдаланиш, шунингдек, барча турдаги транспортлардан, транспорт коммуникацияларидан, умумий фойдаланиладиган алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш учун меҳнат шарт-шароитларини яратиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнат ҳуқуқи нормаларига эга бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги масалаларига доир техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ҳамда меҳнат стандартлари талабларига риоя этиш меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат назоратининг предмети ҳисобланади.
Қўйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Инспекциянинг функциялари.
Инспекция қўйидаги ҳуқуқларга эга:
- давлат органлари ва бошқа органлар, ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан назорат функцияларини бажариш учун зарур ҳужжатлар, изоҳлар, ахборот, статистик маълумотлар ва маълумотномалар олиш;
- ишлаб чиқариш жараёнидаги бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини ўрганиш, ишлаб чиқариш жараёнида жароҳат олиш билан боғлиқ, шунингдек, меҳнат шароитлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ҳамда Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекциясидан сўраш ва олиш;
- фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этиш ва уларни ҳимоя қилиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бажарилишини камерал назорат қилади;
давлат органлари ва бошқа органларга, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек, фуқаролар-иш берувчиларга бажарилиши шарт бўлган кўрсатмалар бериш;
давлат ташкилотлари ва муассасаларининг меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишини текшириш ва ўрганиш ва бошқалар.
Контакт маълумотлар:
- Адрес: Узбекистон Республикаси, 100100, Тошкент шахар, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 15-уй
- Ориентир: Миробод тумани ФҲДЁ рўпарасида
- Телефон : (71) 200-06-00
- Ишонч телефони: (71) 239-41-12
- Электрон почта: inspektor@mehnat.uz.
Меҳнат муносабатлари соҳасида ҳуқуқбузарликга дуч келсангиз, ушбу ҳавола орқали мурожаат қилишингиз мумкин.