Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5183 марта ўқилди

Ишлаб чиқариш таълими шартномаси иш берувчи ва ўқувчи (иш берувчида ишлаётган шахс ёки иш қидираётган шахс) ўртасида меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда таълим олиш учун тузилган, касбий билимлар, малакалар ва кўникмаларни ўрганиш тўғрисидаги ёки қайта тайёрлаш ҳақидаги келишувдир.

Ишлаб чиқариш таълими шартномасининг мазмуни.

  • Ишлаб чиқариш таълими шартномаси муайян ишни бажариш учун талаб этиладиган малакани олиш учун зарур бўлган муддатга тузилади.
  • Ишлаб чиқариш таълими шартномаси камида икки нусхада, ёзма шаклда тузилиб, бир хил юридик кучга эга бўлади ва уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади.

Ишлаб чиқариш таълими шартномаси ушбу шартномада кўрсатилган санадан эътиборан унда назарда тутилган муддат мобайнида амал қилади.

Ўқувчининг ҳафта ичидаги ишлаб чиқариш таълими вақти ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасидан ошмаслиги керак.

Ишлаб чиқариш таълимини муваффақиятли тамомлаган иш қидираётган шахсларга ўзи таълимни ўтаган иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузилганда синов муддати белгиланмайди.

Ишлаб чиқариш таълими шартномаси ишлаб чиқариш таълимининг муддати тугаганидан кейин ёки ушбу шартномада назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинади.

Chat