Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10519 марта ўқилди

Касаначилик тузиладиган меҳнат шартномасига мувофиқ жисмоний шахс (касаначи) томонидан ўз яшаш жойи бўйича ёки касаначига ёхуд унинг оила аъзоларига тегишли бўлган ёки касаначи томонидан ижарага олинган бошқа хоналарда иш берувчининг буюртмалари бўйича товарлар ишлаб чиқариш ёки хизматлар кўрсатиш борасида амалга ошириладиган ишдир.

Касаначиларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилиши Меҳнат кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Касаначилик тўғрисидаги низомда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда татбиқ этилади.

16 ёшга тўлган жисмоний шахс касаначи бўлиши мумкин.

Агар касаначиликнинг хусусияти касаначи билан якка тартибдаги тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш заруратини тақозо этса, 18 ёшга тўлган шахсларнинг касаначиликни амалга оширишига йўл қўйилади.

  • Касаначи томонидан ишларни бажариш иш берувчининг розилиги олинмаган ҳолда касаначининг оила аъзолари иштирокида (ёрдамида) амалга оширилиши мумкин. Бунда касаначининг оила аъзолари ва иш берувчи ўртасида якка тартибдаги меҳнат муносабатлари юзага келмайди.
  • Касаначи ўзига ёрдам берадиган оила аъзолари томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) сифати учун иш берувчи олдида жавобгардир.

Норматив ҳужжатлар

  • Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
Chat