Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4682 марта ўқилди

Мавсумий ходим иш берувчини 3 календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақли.

Иш берувчи меҳнат шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш хусусидаги ўз нияти тўғрисида мавсумий ходимни:

  • ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилиши муносабати билан, шунингдек ходимларнинг сони ёки штати ўзгариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда камида 7 календарь кун олдин;
  • мавсумий ходим малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига номувофиқлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда камида 3 календарь кун олдин ёзма шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт.

Мавсумий ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асосларга кўра бекор қилинган тақдирда, мавсумий ходим ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида 1 кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирилади.

Мавсумий ходимни огоҳлантириш ўрнига иш берувчи унга мутаносиб пулли компенсация тўлашга ҳақли.

Мавсумий ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, унга ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўланади.

Chat