Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4889 марта ўқилди

Вазирлар Маҳкамасининг 486-сонли қарорига асосан, Савдо-саноат палатасига, Иқтисодий ва молия вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда «Мадад» муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва уларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга жалб қилиш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш тавсия этилди.


Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар тасдиқланди

  • Мазкур Тавсиялар барча ташкилотларда фаолият юритувчи ногиронларнинг меҳнат муносабатларига татбиқ этилди
  • Тавсиялар ногиронларнинг махсус яратилган иш жойлари жиҳозланишига нисбатан белгиланади.        

Жумладан, кўзи ожизлар учун махсус иш жойлари жиҳозланишига қуйидагилар тавсия этилади: 
  • биноларда, ҳар хил иншоотларда, кириш жойларида, коммуникация хоналарида, маъмурият, маданий-маиший хизмат кўрсатиш жойларида, иш жойларида, тиббий хизмат кўрсатиш хоналарида, санитария-маиший хоналарда ҳаммабопликни, хавфсизликни, ҳаёт фаолиятига мос келадиган меъёрий шароитларини таъминлаш;
  • кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар тўсқинликсиз ўз иш жойини топиши ва меҳнат функциялари бажарилишини таъминлайдиган тифлотехник белгилар ва тузулмалар билан махсус иш жойини жиҳозлаш;
  • қўшимча периферияли жиҳозлар ва функционал мақсадли электрон тифлотехник воситалар ёрдамида визуал маълумотга овоз бериш ва кўриш назоратисиз меҳнатни бажариш имкониятини таъминлаш;
  • махсус иш жойини ёзув учун бўртма – нақш-нуқтали ва ясси босмали ҳарфлар, шунингдек, тошқалам, дафтарлар ва ён дафтарчалар, Брайль ёзуви учун босмали ҳарф, товушни ёзувчи ва товушни қайтадан тикловчи асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
  • компьютерда ишлашга мўлжалланган иш жойини йирик бўртма – нақш кескин фарқ қиладиган (контраст) босмали ҳарф ва Брайль босмали ҳарф (Брайль дисплей ва Брайль клавиатураси) билан таъминлаш;
  • махсус асбоб-ускунали ва дастурли воситалар, шунингдек, мослаштирилган тактил дисплей ва аудиодисплей (нутқ синтезатори) ёрдамида монитор экранида визуал маълумотга овоз бериш имконини яратиш.

Эшитиш бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус иш жойларини бажарилаётган меҳнат функциясини ҳисобга олган ҳолда, товуш кучайтирадиган асбоб-ускуналар ва овоз чиқарувчи телефонлар билан таъминлаш тавсия этилади.

  • Ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимларининг намунавий рўйхати
  • Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фаолият юритиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати ҳамда меҳнат шароитлари бўйича тавсиялар
Chat