Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7547 марта ўқилди

Ариза берувчи Ёшлар ишлари Агентлиги томонидан ажратиладиган субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади. 

Бунда бир нафар ариза берувчига ажратиладиган ушбу субсидиянинг миқдори ўқитиш харажати учун ажратиладиган субсидиянинг жами миқдорини қўшган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим.
Ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:

  • агар ариза 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхаси («pdf» ёки «jpg» форматда). Шартномада нодавлат таълим ташкилотининг номи, СТИР, банк ҳисобварағи, жойлашган манзили, ариза берувчи ўқишни истаган касб-ҳунар тури ёки таълим йўналиши, ўқиш муддати, ўқишнинг бир ойлик ва умумий тўлов миқдори кўрсатилиши лозим.

Яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:

  • транспорт харажатларини қоплаш сўралганда — йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари (агар мавжуд бўлса, «pdf» ёки «jpg» форматда);
  • яшаш харажатларини қоплаш сўралганда — ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси (агар мавжуд бўлса, «pdf» ёки «jpg» форматда).
  • Ариза берувчидан юқорида кўрсатилмаган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим қилишни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
  • Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.

Ариза Ёшлар ишлари Агентлиги томонидан ўн беш иш кунида кўриб чиқилади ҳамда қуйидаги шартлар тўлиқ бажарилганда, ариза берувчи субсидия ажратишнинг кейинги босқичига ўтади.

Субсидия ажратилишининг Схемасида кўрсатилган қолган барча талаблари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Ногиронлиги бўлган ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун субсидия ажратиш (бунда бир нафар ариза берувчига ажратиладиган субсидиянинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаслиги лозим)

Ариза берувчи субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Бундай мурожаат ариза берувчи тадбиркорлик субъекти ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан бошлаб 180 кун давомида амалга оширилиши лозим.

Ариза берувчининг мурожаатига асосан давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчининг номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса — ариза берувчи мустақил равишда сўровномани электрон тарзда тўлдиради ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:

  • касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малака ошириш, тадбиркорлик ва касб-ҳунарга ўргатиш курсларини муваффақиятли тугатганлигини тасдиқловчи махсус сертификат («pdf» ёки «jpg» форматда).

Субсидия ажратилишининг Схемасида кўрсатилган қолган барча талаблари билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Chat