Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3696 марта ўқилди

Тиббий ёрдам кўрсатилишига йўлланма олиш учун бемор яшаш жойи бўйича қишлоқ врачлик пунктлари, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаларга мурожаат қилади.

Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи тиббий муассасага беморни қабул қилиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
  • йўлланма бўйича – бунда даволаш ва парваришлаш бепул амалга оширилади;
  • ҳақ эвазига тиббий хизмат кўрсатиш ҳақида шартнома тузиш йўли билан.

Йўлланмани расмийлаштириш ҳолатлари:
  • агар шахс имтиёзли тоифага кирадиган мижозлар қаторига кирса (ногиронлиги бўлган шахслар, уруш фахрийлари, тўлиқ етимлар ва ҳ.к.);
  • бемор атрофдагиларга хавф туғдирадиган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликка ҳамда сил, онкологик, руҳий, наркологик, эндокринологик ёки касбий касалликларга чалинган бўлса;
  • беморни давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасаларида даволаш зарурати бўлса (шошилинч ва тез тиббий ёрдам муассасалари; оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муассасалари; ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларга чалинган беморларни даволаш муассасалари; юқумли касалликлар муассасалари).

Chat