Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4972 марта ўқилди

Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон карлар жамияти ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ижтимоий инфратузилма объектларида ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай шароитлар яратилганлиги юзасидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра 2023 йилда ҳудудий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқади.

Бино ва иншоотларининг лойиҳалаштирилиши ҳамда қурилишида қабул қилинган меъёрларни Ўзбекистон Республикасида ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит яратиш бўйича белгиланган вазифалар талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқиш бўйича маъсул ташкилотларга қўйидаги вазифалар белгиланган:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан биргаликда қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқади
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда эскирган автобус саройини 2023 — 2025 йилларда босқичма-босқич тўлиқ янгилаш юзасидан;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат транспортларида, шу жумладан шаҳарлараро поездлар вагонларида тўсиқсиз ҳаракатланишини таъминловчи ёрдамчи воситалар билан 2023 — 2025 йилларда босқичма-босқич жиҳозлаш юзасидан.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
  • Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ижтимоий-маиший ва маданий мақсадларга мўлжалланган қурилиш объектларини ҳамда реконструкция қилинаётган объектларни фойдаланишга қабул қилишда жамоат бирлашмалари вакилларининг давлат қабул комиссияси таркибига ногиронлиги бўлган шахсларнинг киритилганлигини ўрганиб чиқади;
  • Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари рўйхатини таҳлил қилган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқади.
  • Молия вазирлиги билан биргаликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларини қондириш учун қурилиш материаллари ва реабилитация воситаларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларга имтиёзлар белгилаш масаласини ўрганиб, Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади;
  • Қонунчиликда ижтимоий муҳофазага муҳтож тоифадан ногиронлиги бўлган шахсларни ажратиш масаласини илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқади.

Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон карлар жамияти ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг вакилларини
  • Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ижтимоий инфратузилма объектларини лойиҳалаш ва қуриш жараёнини назорат қилиш, қурилиш меъёрлари ҳамда қоидаларига мувофиқ қабул қилиш бўйича давлат комиссиялари таркибига киритилади;
  • ҳудудий тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларини белгиланган талабларга жавоб берадиган, имконияти чекланган фуқаролар ташрифи учун қулай бўлган бинолар ва хоналарда беғараз асосда жойлаштириш чораларини кўрилади.

Chat