Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3044 марта ўқилди

Умумий ҳарбий мажбурият фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишга мажбурий ҳарбий тайёргарлигидан иборат бўлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафини тўлдиришни ва уларнинг резервини тайёрлашни таъминлаш мақсадида жорий этилади.

Умумий ҳарбий мажбурият фуқароларни ҳарбий хизматга тайёрлашни, ҳарбий хизматга чақиришни (киришни), чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизмат ўташни, резервдаги хизматни, муқобил хизматни, ҳарбий рўйхатдан ўтиш қоидаларига риоя этишни, фавқулодда вазиятларда ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз бўлган тақдирда аҳолини муҳофаза этиш тадбир-чораларини қамраб олади.

Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқаролари, хусусан:

  • ҳарбий хизматга чақириладиган ва туман (шаҳар) чақирув участкаларида қайд этилган шахслар — чақирилувчилар;
  • ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар — ҳарбий хизматчилар;
  • Қуролли Кучларнинг резерви ёки захирасидаги шахслар — ҳарбий хизматга мажбурлар;
  • турли сабабларга кўра ҳарбий рўйхатга олинмаган ёки ҳарбий рўйхатдан чиқарилган, шу жумладан истеъфодаги шахслар — ҳарбий хизматга мажбур бўлмаган шахслар деб аталади.

Ҳақиқий ҳарбий хизмат чақирув ёки контракт бўйича оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркиби лавозимларида Қуролли Кучлар сафидаги ҳарбий хизматдир.

Умумий ҳарбий мажбурият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилмайди.

Ҳарбий хизматга биринчи марта чақирилган ёки ихтиёрий равишда (контракт бўйича) кирган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи олдида қуйидаги мазмунда Ватанга «Мен, (фамилияси, исми, отасининг исми), Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафига кирар эканман, давлатим тимсоли бўлмиш муқаддас байроқни ўпиб, буюк аждодларимнинг пок руҳлари олдида, ватаним олдидаги бурчимни ҳалол бажаришга бел боғлаб, виждоним, ор-номус ва шаънимни ўртага қўйиб:
Ўзбекистон Республикасига, халқимга ва Президентимга бир умр содиқ бўлишга,
Ватанимнинг мустақиллигини, унинг сарҳадларини, она халқимнинг тинчлиги ва осойишталигини, миллий манфаатларини сўнгги нафасимгача ҳимоя қилишга,
Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган ҳар қандай тажовуз ва ғаразли ҳаракатларга қарши аёвсиз курашишга,
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунлари ва умумҳарбий низомларга қатъий амал қилишга, давлат ва ҳарбий сирларни сақлашга,
Қуруқликда, сувда, ҳавода — ҳар қандай шароитда ҳам ўз бурчимни виждонан бажаришга,
Ҳар қандай машаққатли синов ва қийинчиликларда ҳам эл-юртимнинг юксак ишончини оқлашга тантанали равишда қасамёд қиламан!».

">қасамёд қабул қиладилар.

  • Муқаддам Ватанга қасамёд қабул қилмаган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий йиғинларга жалб этилганларида ёки сафарбарлик бўйича чақирилганларида Ватанга қасамёд қабул қиладилар.
  • Ватанга қасамёд қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низоми билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шу каби бошқа органларига хизматга кириш тақиқланади.

Chat