Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1567 марта ўқилди

Ҳарбий хизматга чақирилган ёки кирган фуқароларга ишдан бўшатиш нафақаси қонунчиликка мувофиқ иш жойида тўланади.

  • Фуқаролар ҳарбий рўйхатдан ўтиш, ҳарбий хизматга чақирилиши ёки кириш билан боғлиқ вазифаларни бажариш учун зарур вақт давомида ишдан (ўқишдан) озод этилади, уларнинг иш (ўқиш) жойидаги ўртача иш ҳақи (стипендияси) сақланиб қолади.
  • Ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кираётган фуқаролар кириш имтиҳонларини топшириш учун зарур вақт давомида ишдан озод этилади, иш жойидаги лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланиб қолади.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги органлари томонидан диспансер ёки стационар текширувига юборилган фуқароларнинг тиббий муассасада бўлган бутун даври мобайнида иш жойи, эгаллаган лавозими, ўртача иш ҳақи сақланиб қолади ҳамда текширув жойига бориш ва у ердан қайтиб келишга кетган харажатлари иш (ўқиш) жойида қопланади. Стационар даволанишга юборилганда уларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш жойида қонунчиликда белгиланган тартибда тўланади.

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган фуқароларга қонунчиликка мувофиқ бошқа имтиёзлар ва кафолатлар ҳам белгиланиши мумкин.

Chat