Ҳа. «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар, шунингдек уларнинг вояга етмаган фарзандларига тиббий ёрдам зарурати аниқланганда, «маҳалла еттилиги» томонидан ҳудудий бирламчи тиббий-санитария муассасаси шифокори жалб қилинган ҳолда уларнинг саломатлиги баҳоланади.
Тиббий ёрдам зарур деб топилса, шахс тегишли тиббиёт муассасасига йўналтирилади ва стационар ёки амбулатор даволаниш масаласи ҳал қилинади. Вилоят ёки республика даражасида даволаниш зарур бўлган ҳолларда харажатлар қонунчиликда белгиланган тартибда қопланиши мумкин.
Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг 30 ёшдан ошган хотин-қизлари, шунингдек ҳар бир аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 2 бараваридан ошмайдиган оилалардаги 30 ёшдан ошган хотин-қизларга:
Бу ёрдамни олиш учун тиббий хизмат қиймати кўрсатилган ва QR-кодга эга йўлланма бўлиши, тегишли даволаниш навбати эса камида 2 ой бўлиши талаб этилади. Мазкур турдаги ёрдам бир йилда бир марта кўрсатилади.
4 нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади.
Агар оиладаги 4 нафар ва ундан ортиқ фарзанддан бири ёки бир нечтаси ўрта махсус, профессионал ёки олий таълим ташкилотида кундузги шаклда ўқиётган ва 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила мақомини сақлаб қолади.
Давлат кўп болали оилаларга қонунчиликда назарда тутилган имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлар берилишини таъминлайди.
«Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган ва белгиланган тоифалардан бирига кирувчи эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади. Булар:
Хотин-қизларнинг эҳтиёжлари ҳар йили январь ойида уйма-уй ўрганиш орқали, шунингдек уларнинг «маҳалла еттилиги»га бевосита ёки «Аёллар дафтари» ахборот тизими орқали мурожаати асосида аниқланади.
Анкета-сўровнома тўлдирилгандан кейин «маҳалла еттилиги» 3 кун ичида эҳтиёж тоифасини аниқлайди ва дафтарга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади ёки рад этиш сабабини асослантиради. Хотин-қизнинг яшаш жойида доимий ёки вақтинча рўйхатда турмаслиги уни «Аёллар дафтари»га киритишни рад этиш учун асос бўлмайди.
Ҳа. Уй-жойи таъмирлашга муҳтож бўлган айрим хотин-қизларга «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан 50 БҲМгача ижтимоий ёрдам кўрсатилиши мумкин.
Бу ёрдам:
Маблағ хотин-қизнинг қўлига нақд шаклда берилмайди. Уй-жойни таъмирлаш учун зарур қурилиш материаллари, хизматлар ва ишлар учун маблағ шартнома асосида тегишли етказиб берувчиларга тўлаб берилади.