Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14606 марта ўқилди

16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга ҳар йили камида 4 календарь кунлик ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади.


Ушбу таътил:

  • йиллик меҳнат таътилига қўшиб берилиши;
  • иш берувчи билан келишилган вақтда алоҳида;
  • тўлиқ ёки қисмларга бўлинган ҳолда иш йили давомида ишлатилиши мумкин.

Қўшимча таътилни кейинги иш йилига кўчириш ёки пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди.

Иш ҳақи сақланмайдиган таътил

Ходимнинг хоҳишига кўра унга ҳар йили 14 календарь кунгача иш ҳақи сақланмайдиган таътил ҳам берилади.

Ушбу ҳуқуқ:

  • 12 ёшга тўлмаган икки нафар ва ундан ортиқ боласи бор ота-онадан бирига;
  • 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боласи бор ота-онадан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга татбиқ этилади.

Ойлик қўшимча дам олиш куни

Ногиронлиги бўлган болани тарбиялаётган ота-онадан бирига ёки ота-она ўрнини босувчи шахсга бола 16 ёшга тўлгунига қадар ойига бир кун қўшимча дам олиш куни берилади.

Бу кун учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида нафақа тўланади.

Chat