Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8096 марта ўқилди

Ногиронлиги бўлган шахсни соғлиғи ҳолатига кўра унга қарши кўрсатма бўлган ишларда ишлатиш тақиқланади.


Ишнинг ходимга мумкин ёки мумкин эмаслиги тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосаси ва тавсиялари асосида белгиланади.

Тиббий тавсиялар иш берувчи учун мажбурий

Иш берувчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг қуйидагилар ҳақидаги тавсияларини бажариши шарт:

  • тўлиқсиз иш вақти режимини белгилаш;
  • меҳнат юкламасини камайтириш;
  • иш жойи ва меҳнат шароитларини мослаштириш;
  • ходимнинг соғлиғига мос бошқа шарт-шароитларни яратиш.

Ногиронлиги бўлган шахснинг илтимосига кўра, тиббий тавсияда назарда тутилган бўлса, иш берувчи унга тўлиқсиз иш вақти белгилаши шарт. Бунда иш режими ходимнинг истаклари ва тиббий тавсиялар ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

Мажбурий тиббий кўрик

Ногиронлиги бўлган шахс:

  • дастлабки мажбурий тиббий кўрикдан ўтганидан кейин ишга қабул қилинади;
  • ишга қабул қилинганидан сўнг ҳар йили мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.

Тиббий кўриклар иш берувчининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Chat