Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3232 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан йилнинг ҳар чорагида мавжуд ўринлар фондининг, унинг айланишининг ва поликлиникаларнинг беморларни қабул қилиш қувватининг қуйидаги миқдорида имтиёзли бепул тиббий хизматлар кўрсатишга квоталар белгиланади:

  • Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари учун — 20 фоизигача;
  • Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 20 фоизигача;
  • Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази учун ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 30 фоизигача;
  • Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази учун — катта ёшдагилар бўлимлари бўйича — 20 фоизигача ва болалар бўлимлари бўйича — 100 фоизигача;
  • Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 100 фоизигача.

Квоталарни минтақалар бўйича тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг буюртманомаларини кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.

Chat