Кўчмас мулк объектини кадастр ҳисобига олиш ва кадастр йиғмажилдини шакллантириш натижасида турар жой объектига кадастр паспорти расмийлаштирилади.
Кадастр паспортида объектнинг техник ва кадастр кўрсаткичлари акс эттирилади. Унда мулкдор ҳамда ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилмайди.
Кадастр паспорти электрон ва пластик шаклда расмийлаштирилади. Қонунчиликда белгиланган ҳолларда унинг қоғоз шакли ҳам берилади.
Кадастр паспорти мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат эмас. Мулк ҳуқуқи давлат реестрига киритилганидан ва реестрдан кўчирма олинганидан кейин давлат рўйхатидан ўтган ҳисобланади.
Кадастр паспортини шакллантириш натижасида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш зарурати юзага келса, икки хизмат композит хизмат сифатида кўрсатилади.
Белгиланган тартибда келишилган лойиҳа бўйича турар жой қурилиши ёки реконструкцияси тугалланган бўлса, битта сўровнома асосида:
бир вақтда берилиши мумкин.
Ариза берувчи:
мурожаат қилади.
Давлат хизматлари марказида сўровномани марказ ходими ариза берувчи номидан тўлдиради. Портал орқали мурожаат қилинганда сўровнома ариза берувчи томонидан мустақил тўлдирилади ва уни ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Учинчи шахс манфаати учун мурожаат қилинганда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинади. Вафот этган шахс номидан унинг яқин қариндошлари ҳам мурожаат қилиши мумкин.
Сўровномага:
илова қилинади.
Кўп квартирали уйнинг умумий кадастр паспорти расмийлаштирилганда қўшимча равишда лойиҳа-смета ҳужжатлари ва уй жойлашган ҳамда унга туташ ер участкаси чегаралари кўрсатилган режа-схема тақдим этилади.
Регламентда назарда тутилмаган қўшимча маълумот ёки ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Турар жой объекти бўйича кадастр паспорти:
тайёрланади.
Зарур ҳолларда кадастр органи ариза берувчи билан келишилган вақтда объектга чиқиб, техник инвентаризация ўтказади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ турар жойга кадастр паспортини тайёрлаш қиймати квартира ёки якка тартибдаги турар жойнинг ҳар бир квадрат метри учун БҲМнинг 1,15 фоизи миқдорида ҳисобланади.
Жисмоний шахснинг турар жойга бўлган ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун:
миқдорида йиғим ундирилади.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда белгиланган тўловнинг 90 фоизи ундирилади. Инвойсдаги тўлов бир ой ичида амалга оширилмаса, кадастр паспортини бериш рад этилади ва хизмат учун қайта мурожаат қилиш талаб этилади.
Бирламчи кадастр паспорти мавжуд ва объектнинг техник кўрсаткичлари ўзгармаган бўлса, кадастр паспорти, жумладан:
Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан белгиланган.