Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7890 марта ўқилди

Беғараз кўмак тушунчаси

ОАВни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасидаги беғараз кўмак қуйидагиларни қамраб олади:

  • юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий ва бошқа эҳсонлари;
  • ташкилотларнинг молиявий маблағлари;
  • техник кўмак доирасида тақдим этиладиган мол-мулк;
  • грантлар ва бошқа беғараз ёрдам;
  • Ўзбекистонда ёки чет элда ўтказиладиган тренинг, семинар ва конференцияларда иштирок этиш билан боғлиқ сафар харажатларини қоплаш;
  • хизматларни беғараз кўрсатиш ва ишларни беғараз бажариш.

ОАВ таҳририяти қонунчиликда назарда тутилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда юридик ва жисмоний шахслардан беғараз кўмак олиш ҳуқуқига эга.

Кўмакни тўғридан-тўғри бериши мумкин бўлмаган шахслар

Қуйидагилар томонидан ОАВ таҳририятига тўғридан-тўғри беғараз кўмак берилишига йўл қўйилмайди:

  • хорижий давлатлар;
  • халқаро, хорижий ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотлари, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари;
  • устав фондида чет эллик иштирокчининг улуши 30 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар;
  • хорижий фуқаролар;
  • фуқаролиги бўлмаган шахслар;
  • диний ташкилотлар, улар юридик шахс — ОАВ таҳририятининг устав фондида иштирок этадиган ҳоллар бундан мустасно;
  • номи яширилган ёки тахаллус остидаги шахслар.

Низомда кўрсатилган тоифаларнинг кўмаги тегишли тартибда воситачи жамоат фонди орқали тақдим этилиши мумкин.

Муҳим: хорижий манбадан олинадиган маблағнинг «грант», «ҳомийлик», «техник кўмак» ёки бошқа ном билан аталиши уни белгиланган чекловлардан озод қилмайди. Кўмакнинг манбаси ва тақдим этиш усули текширилиши шарт.

Бир манбадан олинадиган кўмак миқдори

ОАВ таҳририятининг бир йил давомида битта манбадан олган беғараз кўмаги:

  • таҳририятнинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси бўйича йиллик харажатлари умумий суммасининг 35 фоизидан ошмаслиги керак.

Кўмак мол-мулк, техника ёки бошқа натура шаклида берилган бўлса, унинг қиймати пул ифодасида ҳисоблаб чиқилади ва 35 фоизлик чегарани аниқлашда инобатга олинади.

Ортиқча маблағни қайтариш

Белгиланган миқдордан ортиқ кўмак олинса, ОАВ таҳририяти ортиқча суммани кўмак олинган кундан бошлаб бир ой ичида кўмак берган шахсга қайтариши шарт.

Пул маблағи кўмак берувчининг ҳисобварағига ўтказилади. Натура шаклидаги кўмакнинг бир қисмини қайтариш талаб этилса, мол-мулкнинг пулдаги қиймати аниқланади ва қайтариш Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Таҳририят учун амалий тавсиялар

Кўмакни қабул қилишдан олдин:

Chat