Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1921 марта ўқилди

1. Ташкилотимиз эҳтиёжлари учун 80 нусхада босма нашрларни чоп этиш керак. Бунинг учун ОAВ сифатида рўйхатдан ўтишимиз керакми?

"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги ЎРҚ 21-моддасига асосан

Қуйидагиларнинг рўйхатдан ўтказилиши талаб этилмайди:

  • фақат ўз расмий хабарлари ва материалларини, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини эълон қилиш учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан таъсис этиладиган оммавий ахборот воситалари;
  • корхона, муассаса, ташкилотнинг (шу жумладан ўқув ва илмий муассасанинг) ўз эҳтиёжларини қондириш учун адади 100тагача нусхада чоп этиладиган даврий босма нашрлар;
  • кабель тармоқлари орқали олиб бериладиган (кўрсатиладиган) теле-, радио-, видео, кинохроникал дастурлар, шунингдек тарқатилиши бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса) биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланадиган аудио-, аудиовизуал хабар ва материаллар.

2. Жисмоний шахслар босма оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини мустақил равишда тарқата оладими?

Оммавий ахборот воситаси маҳсулотини тарқатиш бевосита таҳририят томонидан, шунингдек белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахслар томонидан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.

  • Босма оммавий ахборот воситалари маҳсулотини тарқатиш уларга обуна ташкил этиш, шунингдек чакана савдо тармоғи орқали амалга оширилади. Рўйхатдан ўтказилган даврий босма нашрлар ададини чакана савдо орқали, шу жумладан қўлда сотиш нашрлар таҳририятларининг штатдаги тарқатувчилари томонидан ёки савдо тармоғига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Оммавий ахборот воситасининг ҳар бир алоҳида чиқарилишининг тарқатилишига бош муҳаррир унинг чиқарилиши учун рухсат берганидан кейингина йўл қўйилади.

3. Оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун қандай асослар бор?

Оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:

  • оммавий ахборот воситасининг мақсад ва вазифалари қонунчиликка зид бўлса;
  • оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза Қонунга мувофиқ оммавий ахборот воситасини таъсис этиш ҳуқуқига эга бўлмаган юридик ёки жисмоний шахс номидан берилган бўлса;
  • оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризада кўрсатилган маълумотлар ҳақиқатга мос келмаса;
  • бундан аввал айнан бир хил ёки адаштириб юбориш даражасида ўхшаш номдаги оммавий ахборот воситаси рўйхатдан ўтказилган бўлса.

Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда, қарор чиқарилгандан кейин 1 кун ичида аризачига ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда билдириш юборилади (топширилади), унда рад этиш сабаблари, шунингдек аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.

  • Муассис рўйхатдан ўтказувчи органнинг оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиши мумкин.

4. ОAВ маҳсулотларини ноқонуний ишлаб чиқариш ва тарқатиш учун қандай жазо мавжуд?

Оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотларини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан ёки уларни чиқаришни ёхуд нашр этишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин қонунга хилоф равишда тайёрлаш ва тарқатиш — босма ёки бошқа маҳсулотларни мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

5. Ижтимоий тармоқлардаги ноаниқ маълумотлар учун блоггерлар жавобгарликга тортилиши мумкинми?

Блогер — Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа хусусиятга эга ахборотни жойлаштирувчи, шу жумладан ахборотдан фойдаланувчилар томонидан ушбу ахборотни муҳокама қилиш учун жойлаштирувчи жисмоний шахс.

Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан:

Веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер, ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтига ва (ёки) веб-сайт саҳифасига ёхуд бошқа ахборот ресурсига ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштирилгунига қадар унинг тўғрилигини текшириши шарт.

Chat