Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2054 марта ўқилди

Трудоустройство инвалидов.

Ногирон ёшларга нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунар, дастурлаш, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш, зарур ҳолларда яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 50 бараваригача субсидия ажратилади.


Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади ёки ЯИДХП орқали давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:
  • ўқиш харажатлари учун субсидия олишда:
  • ариза боланинг қонуний вакили томонидан берилса, унинг шахсий идентификация рақами ва боланинг қонуний вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • нодавлат таълим ташкилоти томонидан ариза берувчини ўқитиш тўғрисида шартноманинг электрон нусхаси;
  • яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия олишда:
  • йўл харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг электрон нусхалари;
  • ижара шартномаси ва унинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги ҳақидаги билдиришноманинг электрон нусхаси.

Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

Ариза 3 иш кунида кўриб чиқилиб:

  • субсидия ажратиш ҳақида электрон тизимга маълумот киритилади ва бу ҳақида ариза берувчига СМС-хабарнома юборилади;
  • нодавлат таълим ташкилоти жойлашган ҳудуддаги маҳалланинг ёшлар етакчиси зиммасига ариза берувчининг нодавлат таълим ташкилотида ўқишини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилиш вазифаси юклатилади.

Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш даврида яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия ажратиш учун ариза юбориш

2022 йил 1 январдан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ойда БҲМнинг 1,5 бараварида субсидия берилади.

Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

  • ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш;
  • тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси ҳисобидан 2022 йилдан ҳар йили танлов асосида 20 нафаргача ногирон ёшлар хорижий ОТМда, онлайн курсларда таълим олиши ташкил этилади.

Chat