Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3424 марта ўқилди

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилди. Унинг таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, Ўзбекистон карлар жамияти, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси ҳамда Тадбиркор ногирон-аёллар миллий ассоциацияси раҳбарлари киритилди.

Идоралараро кенгашнинг зиммасига ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилган:

  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим муассасаларида инклюзив таълимини ривожлантириш, уларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириб бориш учун муқобил шаклдаги ўқув материалларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
  • таълим муассасаларини битирувчи ногиронлиги бўлган шахсларнинг тавсия этилган касблар бўйича белгиланган тартибда корхона ва ташкилотларда амалиёт ўташини ташкил этиш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг корхона ва ташкилотлардаги иш жойларини жиҳозлаш, мослаштириш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун зарурий меҳнат шароитларини ташкил этиш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни улар ишга жойлашгандан сўнг ҳамда тадбиркорлик, ҳунармандчилик ёки ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошлагандан кейин қўллаб-қувватлаш механизмларини татбиқ этиш.

Давлат буюртмачиларига электрон кооперация биржаси порталида рўйхатдан ўтган, ишловчи ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар билан улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни харид қилиш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузишга рухсат берилди.

Chat