Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1674 марта ўқилди

«Ёшлар дафтари»га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан схемага мувофиқ субсидия ажратилади.

  • Ариза берувчи субсидия ажратишни сўраб мурожаат қилганда маҳалладаги ёшлар етакчиси 3 иш куни ичида ҳудудий бирламчи тиббий-санитария муассасасидан шифокор жалб қилишга кўмаклашади ва ариза берувчининг соғлиғи ҳолати баҳоланади.
  • Ўрганиш натижасида ариза берувчига тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати аниқланганда, ариза берувчининг соғлиғи ҳолатига қараб белгиланган тартибда даволаш учун тегишли бирламчи, вилоят ёки республика даражасидаги тиббиёт муассасасига йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирадиган (ариза берувчининг ушбу тоифага кириши ёки кирмаслиги тиббиёт муассасаси хулосасига кўра аниқланади), вилоят ёки республика даражасида даволаниши лозим деб топилган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар даволаниш учун белгиланган тартибда электрон навбатга қўйилиши таъминланади.      

Ушбу тоифага кирмайдиган, бирламчи тиббий-санитария муассасаси томонидан вилоят, республика даражасида ёки хорижий давлатда даволаниши лозим деб топилган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг даволаниши ёки жарроҳлик амалиётидан ўтиши билан боғлиқ харажатлар учун маҳалладаги ёшлар етакчисининг тавсиясига асосан «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратилади.

Ариза берувчи шифокор кўригидан ўтгандан сўнг маҳалладаги ёшлар етакчиси 3 иш куни ичида субсидия ажратиш ҳақидаги тавсияномани ёки рад этиш ҳақидаги хабарномани Васийлик кенгашига юборади. Бунда субсидия ажратишни рад этиш ҳақида хабарнома юборилганда рад этиш сабаблари асосланиши талаб этилади.

Агар маҳалладаги ёшлар етакчиси мурожаат унга тушган пайтдан бошлаб 3 иш куни ичида ариза берувчининг соғлиғини баҳолаш учун шифокор жалб қилишга кўмаклашмаса ёки субсидия ажратишни асоссиз рад этиш ҳақида хабарнома берса, ариза берувчининг мурожаати ушбу параграф талабларига мувофиқ бўлганда Васийлик кенгаши унинг мурожаатини қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади.

Ногиронлик белгилари аниқ намоён бўлган ёшлар белгиланган тартибда кўрикдан ўтиш учун Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларига юборилади.

Chat