Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9120 марта ўқилди

Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун аёлларда тўлиқ 20 йил иш стажи бўлиши талаб этилади.

Бунда аёллар “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасида белгиланган қуйида келтирилган 4 та банд асосидаги фаолияти давомийлиги 20 йилни ташкил этганида 54 ёшдан ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлади:

1) мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш;

2) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;

3) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган қўриқлашдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;

4) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият билан шуғулланган тақдирда имтиёзли пенсияга чиқиши мумкин.

Қандай ҳолатда аёл кишида 54 ёшдан пенсияга чиқиш ҳуқуқи бўлмайди?

Мисол учун, фуқаро 25 йил иш стажи билан 54 ёшдан ёшга доир пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармасига мурожаат қилди.

Лекин фуқаро 3 та фарзанди учун ушбу кўрсатиб ўтилган даврда 6 йил парваришлаш (декрет) даврида бўлган.

Демак, фуқаронинг ҳақиқий иш стажи 19 йилни ташкил этади ва 54 ёшдан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Ушбу ҳолатда аёлларга 55 ёшдан пенсия тайинланади.

Chat