Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2612 марта ўқилди

Расмий равишда ишга жойлашган Ўзбекистон фуқаролари Россия давлати ҳудудида меҳнат кодексида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиши мумкин.

Ишга жойлашиш учун талаблар:
  • Ўзбекистон фуқароси бўлиш;
  • Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаш (доимий пропискага эга бўлиши керак);
  • камида 18 ёшда ва 55 ёшдан (аёллар учун) / 60 ёшдан (эркаклар учун) ошмаслиги керак;
  • ишга жўнатувчи ташкилотга тегишли ариза бериш орқали Россияда ишлаш истагини билдириши керак.

Ўзбекистон фуқаролари ишлаши тақиқланган ишлар рўйхати:
  • Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг объектлари ва ташкилотлари, бошқа қўшинлар ва ҳарбий тузилмалар;
  • давлат сирларини ҳимоя қилиш бўйича таркибий бўлинмалар ва давлат сирини ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга оширувчи бўлинмалар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ва ташкилотлари;
  • радиациявий хавфли ва ядровий хавфли ишлаб чиқариш объектлари ва ядро қуролини, радиациявий хавфли материаллар ва маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, фойдаланиш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш объектларини ўз ичига олган ташкилотлар;
  • Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2002 йил 11 октябрдаги 755-сонли қарори билан тасдиқланган Рўйхатда келтирилган лавозимлар, касблар ва ишларни бажариш учун.

Аёллар меҳнати тақиқланган ишлар:
  • эр ости ишлари (жисмоний бўлмаган ишлар ёки санитария ишлари бундан мустасно);
  • Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2000 йил 25 февралдаги 162-сон қарори билан тасдиқланган рўйхатга кўра, меҳнат шароити зарарли ва (ёки) хавфли бўлган ишлар.

Муҳим!  Ўзбекистон фуқароси патентда кўрсатилмаган касб (мутахассислик, лавозим, меҳнат фаолияти тури) бўйича ишлашга ҳақли эмас.

Россия давлатига келаётган чет эл фуқаролари учун Эслатма 


Россиянинг 10 вилоятида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ваколатхоналари очилади. Ваколатхоналар Амур, Волгоград, Воронеж, Иркутск, Нижний Новгород, Тула вилоятлари, Краснодар, Красноярск ва Пермь ўлкалари ҳамда Ханти-Манси автоном округида очилди. 

Chat