Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2213 марта ўқилди

Ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига риоя этишлари шарт.

Ватандошлар яшаш манзилларини ўзгартирсалар 3 иш кунидан кечикмай вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жой бўйича ҳудудий МваФР бўлинмасига турган жойи бўйича рўйхатга олишни ўзгартириш учун мурожаат қилиши лозим (меҳмонхона, санаторий ва даволаниш муассасаларига кўчиб ўтиш бундан мустасно).

  • Муайян манзилда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги асосида яшаётган ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг бошқа манзилида 3 кундан ортиқ бўлиш истагини билдирсалар, амалдаги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги бекор қилинмасдан бўлиш муддатига вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги қилинади. Бунда янги манзилдаги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги аввалги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлиги муддатидан ошмаслиги лозим.
  • Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида бундан буён қолишга қонуний асослари бўлмаса, виза ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддатлари тугагунча мамлакат ҳудудидан чиқиб кетишлари лозим.
  • Ватандошлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари, таълим олишлари, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш билан яшаш гувоҳномаси олишлари мумкин.

Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома олиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари керак.

Ватандошларнинг «VTD» турдаги визалари меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун берилган рухсатнома ёки таълим муассасаси билан тузилган шартнома муддатига узайтирилганда виза тури ўзгармайди.

Chat