Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1634 марта ўқилди

“Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-274-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда қуйидагилар ўтказиб борилади:

  • олий таълим муассасалари талабалари, профессионал таълим ва умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида “Volleyball stars” Ўзбекистон кубоги;
  • вазирлик ва идоралар ходимлари ўртасида 3 босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – республика) волейбол спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон” республика мусобақаси;
  • умумий ўрта таълим муассасалари юқори синф ўқувчилари ўртасида 3 босқичли Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кубоги;
  • ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида пара волейбол спорт мусобақалари.

2025 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта волейбол бўйича Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатлар ўртасида “Буюк Ипак йўли” халқаро турнири ўтказиб борилади.

Наманган вилояти Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этилади.

Chat