“Волейбол спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-274-сон, 19.07.2024 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, 2025 йилдан ҳар йили анъанавий тарзда қуйидагилар ўтказиб борилади:
2025 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта волейбол бўйича Марказий Осиё волейбол ассоциацияси (CAVA)га аъзо давлатлар ўртасида “Буюк Ипак йўли” халқаро турнири ўтказиб борилади.
Наманган вилояти Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Волейбол спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати сифатида қайта ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 19.07.2024 йилдаги ПҚ-274-сон