Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2293 марта ўқилди

Муаллифлик ҳуқуқи объекти

Муаллифлик ҳуқуқи ижодий фаолият натижаси бўлмиш фан, адабиёт ва санъат асарларига нисбатан, уларнинг мақсади ва қадр-қиммати, шунингдек ифодаланиш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.

Муаллифлик ҳуқуқи қуйидаги бирон-бир объектив шаклда бўлган ошкор қилинган асарларга ҳам, ошкор қилинмаган асарларга ҳам татбиқ этилади:

  • ёзма (қўлёзма, машинкаланган ёзув, нотали ёзув ва ҳоказо);
  • оғзаки (омма олдида сўзлаш, омма олдида ижро этиш ва ҳоказо);
  • овозли ёки видео ёзув (механик, магнитли, рақамли, оптик ва ҳоказо);
  • тасвир (расм, эскиз, манзара, тарҳ, чизма, кино-, теле-, видео- ёки фотокадр ва ҳоказо);
  • ҳажмли-фазовий (ҳайкал, модель, макет, иншоот ва ҳоказо);
  • бошқа шакллардаги.

Муаллифлик ҳуқуқи ғоялар, принциплар, услублар, жараёнлар, тизимлар, усуллар ёки концепцияларга эмас, балки ифода шаклига нисбатан татбиқ этилади.

Муаллифлик ҳуқуқи объектлари жумласига қуйидагилар киради:
  • адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар);
  • драматик ва сценарий асарлар;
  • матнли ва матнсиз мусиқа асарлари;
  • мусиқали-драматик асарлар;
  • хореография асарлари ва пантомималар;
  • рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн асарлари ва бошқа тасвирий санъат асарлари;
  • манзарали-амалий ва саҳна безаги санъати асарлари;
  • архитектура, шаҳарсозлик ва боғ-парк барпо этиш санъати асарлари;
  • фотография асарлари ва фотографияга ўхшаш усулларда яратилган асарлар ва бошқалар.

Қуйидагилар муаллифлик ҳуқуқи объектлари ҳисобланмайди:
  • расмий ҳужжатлар (қонунлар, қарорлар ва шу кабилар), шунингдек уларнинг расмий таржималари;
  • расмий рамзлар ва белгилар (байроқлар, герблар, орденлар, пул белгилари ва шу кабилар);
  • халқ ижодиёти асарлари;
  • оддий матбуот ахбороти тусидаги кундалик янгиликларга доир ёки жорий воқеалар ҳақидаги хабарлар;
  • инсоннинг бевосита индивидуал асар яратишга қаратилган ижодий фаолияти амалга оширилмасдан, муайян турдаги ишлаб чиқариш учун мўлжалланган техника воситалари ёрдамида олинган натижалар.

Расмий ҳужжат, рамз ёки белгининг лойиҳасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи лойиҳани яратган (ишлаб чиққан) шахсга тегишлидир.


Расмий ҳужжатлар, рамзлар ва белгиларнинг лойиҳаларини ишлаб чиққан шахслар, башарти бундай лойиҳани ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берган орган томонидан тақиқланмаган бўлса, ўзлари яратган лойиҳаларни эълон қилишга ҳақлидирлар. Лойиҳани эълон қилишда уни ишлаб чиққан шахслар ўз исмларини кўрсатишга ҳақлидирлар.

Ваколатли орган расмий ҳужжат тайёрлаш учун лойиҳадан, башарти лойиҳа уни ишлаб чиққан шахс томонидан эълон қилинган ёки тегишли органга юборилган бўлса, мазкур шахснинг розилигисиз фойдаланиши мумкин.

  • Лойиҳа асосида расмий ҳужжатлар, рамзлар ва белгилар тайёрлаш чоғида расмий ҳужжат, рамз ёки белги тайёрлаётган органнинг хоҳишига кўра лойиҳага қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилиши мумкин.
  • Ваколатли орган лойиҳани маъқуллаганидан кейин лойиҳадан уни ишлаб чиққан шахснинг исми-шарифини кўрсатмаган ҳолда фойдаланиш мумкин.

Интеллектуал мулкга объектларига оид шартномани рўйхатдан ўтказиш. 

Chat