Автомобилда йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш учун лицензия талаб этилади.
Лицензия бериш ҳақ эвазига амалга оширилади.
Лицензия қуйидаги фаолият турлари учун берилади
- йўловчиларни шаҳарда автобусларда ташиш;
- йўловчиларни шаҳарда микроавтобусларда ташиш;
- йўловчиларни шаҳарда енгил автомобилларда ташиш;
- йўловчиларни шаҳар атрофида автобусларда ташиш;
- йўловчиларни шаҳар атрофида микроавтобусларда ташиш;
- йўловчиларни шаҳар атрофида енгил автомобилларда ташиш;
- йўловчиларни шаҳарлараро автобусларда ташиш;
- йўловчиларни шаҳарлараро микроавтобусларда ташиш;
- йўловчиларни шаҳарлараро енгил автомобилларда ташиш;
- йўловчиларни халқаро автобусларда ташиш;
- йўловчиларни халқаро микроавтобусларда ташиш;
- йўловчиларни халқаро енгил автомобилларда ташиш;
- юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш;
- юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро ташиш;
- юкларни автомобиль транспортида халқаро ташиш.
Автомобилда йўловчиларни ва юкларни лицензиясиз ташиганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.