
Йўл-транспорт ҳодисасига дахлдор ҳайдовчи:
Авария сабабли тўхташ белгиси бошқа ҳайдовчиларни хавф ҳақида ўз вақтида огоҳлантирадиган жойга — аҳоли пунктида транспорт воситасидан камида 15 метр, аҳоли пунктидан ташқарида эса камида 30 метр масофага ўрнатилади.
Ҳайдовчи тан жароҳати олганларга биринчи ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши, тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши керак.
Шошилинч ҳолатда жабрланган шахс йўлакай транспорт воситасида тиббиёт муассасасига жўнатилади. Бунинг имкони бўлмаса, ҳайдовчи уни ўз транспорт воситасида олиб бориши, тиббиёт муассасасида ўз шахси ва транспорт воситаси ҳақидаги маълумотларни бериши ҳамда ҳодиса жойига қайтиб келиши шарт.
Агар ҳодиса натижасида бошқа транспорт воситаларининг ҳаракати тўсилиб қолса, қатнов қисмини бўшатиш мумкин.
Бироқ аввал:
Қоида тариқасида, ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида ички ишлар органларига хабар бериши, гувоҳларнинг фамилияси ва манзилини ёзиб олиши ҳамда ходимлар келишини кутиши керак.
Бироқ транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига мувофиқ ЙТҲ тўғрисида хабарнома расмийлаштириш мумкин бўлган ҳолатларда ҳайдовчилар ДЙҲХХ ёки ИИО ходимларига ҳодиса ҳақида хабар бермаслиги мумкин.
Эслатма: йўлни бўшатиш зарур бўлса, автомобилларни жойидан қўзғатишдан олдин ҳодиса ҳолатини фото ва видеода имкон қадар тўлиқ қайд этиш муҳим.