
Хизмат вазифаларини бажаришда ЙПХ ходими қонунчиликда белгиланган асослар мавжуд бўлганда:
Қонунчиликда белгиланган ҳолларда ЙПХ ходими транспорт воситасини ушлаб туриши, ҳайдовчини бошқаришдан четлатиши ва транспорт воситасини махсус сақлаш жойига олиб бориш чораларини кўриши мумкин.
Ҳа. Йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатган ЙПХ ходими:
Шунингдек, ходим тўхтатиш сабабини ва содир этилган деб ҳисобланаётган ҳуқуқбузарликни аниқ ва лўнда тушунтириши керак.
Ҳа. ЙПХ ходими хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора бажариши шарт.
У йўл ҳаракати қатнашчисига видеокамерадан фойдаланаётганини маълум қилиши ва зарур ҳолларда видеоёзув ҳуқуқбузарликни исботлаш учун фойдаланилиши мумкинлигини огоҳлантириши лозим.
ЙПХ хизмати йўлларда яширин усулда олиб борилишига йўл қўйилмайди.
Агар қоидабузарлик радар, ўлчов асбоби ёки бошқа махсус мослама билан аниқланган бўлса, ЙПХ ходими ҳайдовчини мослама кўрсаткичлари билан таништириши шарт.
Ҳайдовчи талаб қилса, ходим мосламанинг қиёслаш сертификатини ҳам кўрсатиши керак. Рухсат этилмаган, сертификатсиз, сертификатининг амал қилиш муддати тугаган ёки белгиланган ҳисобда мавжуд бўлмаган махсус мосламадан фойдаланиш мумкин эмас.
Фақат белгиланган ҳолларда.
Масалан:
Бошқа ҳолларда ҳайдовчи ЙПХ ходими билан автомобилдан тушмасдан мулоқот қилиш ҳуқуқига эга.
Ходим ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчиси билан:
Маъмурий баённома расмийлаштирилаётганда шахсга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиши шарт. ЙПХ ходими шунингдек юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириши керак.
Ҳа. Йўл ҳаракати қатнашчиси:
Шахс ўзига нисбатан тузилган баённома ва иш материаллари билан танишиши, улардан ўз ҳисобидан нусха олиши ёки фотосуратга олиши мумкин.
Эслатма: ЙПХ ходими мобиль видеокамерасиз хизмат олиб бораётган бўлса, Низом йўл ҳаракати қатнашчисига унга ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқини беради.