Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 27096 марта ўқилди

Яндекс» Тошкентдаги автобуслар ҳаракатини кўрсата бошлади – Ўзбекистон  янгиликлари – Gazeta

Ҳаракат жадвалини тасдиқлаш

Шаҳар йўловчилар транспортининг ҳаракати ташувчи томонидан шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органи тасдиқлаган ҳаракат жадвалига мувофиқ ташкил этилади.

Ҳаракат жадвалида, қоида тариқасида:

  • транспортнинг йўналишга чиқиш вақти;
  • бошланғич ва охирги қатнов вақти;
  • транспорт воситалари ўртасидаги оралиқ вақт;
  • бекатлар бўйича ҳаракатланиш;
  • йўналишга чиқадиган транспорт воситалари сони белгиланади.

Ташувчи белгиланган йўналиш ва тасдиқланган жадвалга риоя этиши шарт.

Бекатлардаги маълумотлар

Барча бекатлар, охирги ва тўхтаб ўтиш манзилларида йўловчилар учун ахборот лавҳаси жойлаштирилиши керак.

Унда камида:

  • йўналишнинг номи;
  • йўналишнинг тартиб рақами;
  • транспорт ҳаракатининг оралиқ вақти кўрсатилади.

Транспорт воситаси салонида ҳам йўналиш, йўловчи ва багаж ташиш ҳақи ҳамда бошқа зарур маълумотлар бўлиши лозим.

Метрополитен ҳаракати

Метрополитен бекатларида поездлар ҳаракатининг оралиқ вақти метро фаолиятига оид махсус қоидалар асосида белгиланади.

Поездлар ҳаракати техник носозлик, хавфсизлик чоралари ёки бошқа фавқулодда вазиятлар туфайли вақтинча ўзгартирилиши мумкин. Бундай ҳолатда йўловчиларга мавжуд ахборот воситалари орқали маълумот берилиши керак.

Жадвални бузишга йўл қўйилмайди

Ташувчига:

  • белгиланган йўналишдан ўзбошимчалик билан четга чиқиш;
  • ҳаракат жадвалини асоссиз бузиш;
  • йўналишни ўзбошимчалик билан қисқартириш;
  • йўловчиларга қонунчиликда назарда тутилмаган талабларни қўйиш тақиқланади.

Муҳим: тирбандлик, йўл-транспорт ҳодисаси, йўлнинг ёпилиши, об-ҳаво ёки бошқа объектив ҳолатлар транспорт ҳаракатида кечикишга сабаб бўлиши мумкин. Бироқ ташувчи мунтазам равишда жадвални бузиши ёки йўналишни ўзбошимчалик билан ўзгартириши мумкин эмас.

Йўловчининг ахборот олиш ҳуқуқи

Йўловчи бекат ёки охирги диспетчерлик манзилидаги диспетчердан:

  • транспортнинг келиш вақти;
  • ҳаракат оралиғи;
  • йўналишдаги ўзгаришлар;
  • қатнов вақтинча тўхтатилганлиги ҳақида ахборот олиш ҳуқуқига эга.

Ҳаракат жадвали мунтазам бузилганда транспорт воситасининг давлат рақами, йўналиш рақами, сана, вақт ва жой кўрсатилган ҳолда ҳудудий транспорт бошқармаси ёки шаҳар йўловчилар транспортини бошқариш органига мурожаат қилиш мумкин.

Ҳаракат жадвалига оид қоидалар 1997 йил 25 апрелдаги 419-I-сон Қонун билан белгиланган.

Chat