
Тест синови ўтказилаётган ўқув йилидан олдинги йилларда таълим муассасасини тугатган абитуриентдан тестда иштирок этиш учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.
2026/2027 ўқув йили қабули учун ушбу тўлов 206 000 сўмни ташкил этади.
БҲМ миқдори ўзгарганда тўлов суммаси ҳам ўзгаради. Шу сабабли ариза топшириш вақтида шахсий кабинетда кўрсатилган суммани текшириш лозим.
Қуйидаги абитуриентлардан тестда иштирок этиш учун тўлов ундирилмайди:
Имтиёз ҳақидаги маълумот тегишли ахборот тизимида тасдиқланган бўлиши керак.
Онлайн рўйхатдан ўтилганда тўлов шахсий кабинетда шакллантирилган инвойс асосида электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда тўлов:
Тўлов амалга оширилгани ахборот тизими орқали тасдиқланади.
Муҳим: тўлов тўланиши шарт бўлган абитуриент белгиланган суммани тўламаса, унинг аризаси якунланмайди ва тест синовида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган ҳисобланмайди.
Абитуриент давлат хизматидан фойдаланишдан ўз хоҳиши билан воз кечса, тўланган сумма, қоида тариқасида, қайтарилмайди.