Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6854 марта ўқилди

Ishonchnomani onlayn rasmiylashtirish narxi ma’lum qilindi

Рад этиш асослари

Электрон ишончномани расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

  • ариза берувчи сўровномада кўрсатилган транспорт воситасининг мулкдори бўлмаса;
  • ариза берувчи ва ишончнома берилаётган шахс айни бир шахс бўлса;
  • сўровномадаги маълумотлар ваколатли органларнинг ахборот тизимларида тасдиқланмаса;
  • Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базасида ариза берувчининг қарздорлиги мавжудлиги аниқланса.

Ариза берувчининг Мажбурий ижро бюроси базасида қарздорлиги мавжудлиги электрон ишончнома расмийлаштиришни рад этиш учун мустақил асос ҳисобланади.

Маълумотлар тасдиқланмаган ҳолат

Ариза берувчи ёки ишончнома берилаётган шахс ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимларида топилмаса ёки тасдиқланмаса, бу ҳақда ариза берувчига электрон хабар берилади.

Бундай ҳолатда паспорт ёки ID-карта маълумотлари, ЖШШИР, транспорт воситасига мулк ҳуқуқи ва сўровномадаги бошқа маълумотларни текшириш лозим.

Қарздорлик мавжуд бўлганда

Қарздорлик ҳақидаги маълумот хато бўлса ёки мажбурият бажарилган бўлса, ариза берувчи Мажбурий ижро бюросининг тегишли ҳудудий органига мурожаат қилиб, маълумотни аниқлаштириши керак.

Қарздорлик бартараф қилиниб, тегишли маълумот ахборот тизимида янгилангандан кейин электрон ишончнома олиш учун қайта мурожаат қилиш мумкин.

Тўловнинг қайтарилиши

Маълумотлар тўлиқ тасдиқлангандан кейингина электрон тўлов варақаси шакллантирилади. Бироқ ариза берувчининг айби билан ишончнома нотўғри расмийлаштирилса ёки маълумотларда хато бўлса, тўланган давлат божи қайтарилмайди.

Сўровномани тасдиқлашдан олдин транспорт воситаси, ишончнома берилаётган шахс ва амал қилиш муддати ҳақидаги маълумотларни диққат билан текшириш зарур.

Chat