Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15829 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни олиш (бериш) бўйича ягона тартиб-таомилни сақлаган ҳолда юқори малакали ва малакали чет эллик мутахассисларга нисбатан хорижий ишчи кучини жалб қилишга рухсатномаларни олиш (узайтириш) зарурияти ҳақидаги талаб бекор қилинди.

  • Юқори малакали чет эллик мутахассисларга тасдиқномаларни расмийлаштириш ва бериш (узайтириш) учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида, малакали чет эллик мутахассисларга — БҲМнинг 2 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
  • Юқори малакали ва малакали чет эллик мутахассисларга берилган тасдиқномаларнинг амал қилиш муддати ариза берувчининг истагига кўра улар берилган кундан бошлаб чексиз миқдорда, бироқ ҳар бир ҳолатда 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатгача узайтириш имконияти билан 3 йилгача бўлган муддатни ташкил қилади.

  • Юқори малакали мутахассислар деб қуйидаги чет эл фуқаролари тан олинади.
  • Тасдиқномани олиш учун аризага илова қилинадиган ҳужжатлар.

2018 йил 1 декабрдан бошлаб инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган БҲМнинг 8500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқаролари ҳеч қандай рухсат берувчи тартиб-таомилларни ўтмаган ҳолда мазкур ташкилотнинг исталган лавозимида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

  • Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг тасдиқномасиз меҳнат фаолиятини олиб бориш тақиқланади.
Chat