Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3372 марта ўқилди

Қарз шартномасига кўра, бир тараф — қарз берувчи — иккинчи тарафга, яъни қарз олувчига пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёларни мулк қилиб беради. Қарз олувчи эса олган пул суммасини ёки олган ашёлари билан бир хил тур, сифат ва миқдордаги ашёларни қайтариш мажбуриятини олади.

Қарз шартномаси пул ёки ашёлар қарз олувчига топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади. Шу сабабли фақат «қарз бераман» деган ваъда билан пул амалда берилганини тасдиқлаш бир хил ҳолат эмас. Низо келиб чиқса, пул қачон, кимга ва қанча миқдорда берилгани муҳим аҳамият касб этади.

Шартномада қарз суммаси, топшириш ва қайтариш тартиби, муддати ҳамда фоиз тўлаш назарда тутилса, унинг миқдори ва тўлаш вақти аниқ ёзилиши мақсадга мувофиқ. Пул банк орқали ўтказилса, тўлов мақсадида унинг қарз эканини кўрсатиш; нақд берилса, қарз олувчидан тилхат олиш кейинчалик келишув шартларини исботлашга ёрдам беради.

Ҳуқуқий асос: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, 732–734-моддалар.

Chat