Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6636 марта ўқилди

Рухсатнома қачон керак?

Автотранспорт воситаси конструкциясига ўзгартириш киритиб, сиқилган ёки суюлтирилган газда ишлаш ускунасини ўрнатишдан олдин белгиланган тартибда рухсатнома олиш керак.

Қайта жиҳозлаш — транспорт воситасининг конструкцияси ёки техник хусусиятларига ўзгартириш киритиш.

Қандай мурожаат қилинади?

Ариза:

  • Давлат хизматлари маркази;
  • my.gov.uz портали орқали берилиши мумкин.

Аризада транспорт воситаси, унинг мулкдори ва ўрнатилиши режалаштирилган газ ускунасига оид маълумотлар кўрсатилади.

Рухсатнома олингандан кейин нима қилинади?

Газ ускунаси:

  • тегишли талабларга жавоб берадиган;
  • малакали мутахассисларга эга;
  • бундай ишларни бажариш ҳуқуқига эга ташкилотда ўрнатилиши керак.

Ўрнатиш якунлангач, транспорт воситаси белгиланган тартибда техник текширувдан ўтказилади ва тегишли маълумотлар расмийлаштирилади.

Рухсатсиз ўрнатиш мумкинми?

Рухсатсиз ёки техник талабларга зид равишда ўрнатилган газ ускунаси транспорт воситасидан фойдаланишни чеклаш ва жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Chat