Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4601 марта ўқилди
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани онлайн тарзда такрорий олиш мумкинлигини билармидингиз?

Ким мурожаат қилиши мумкин?

Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномани:

  • ҳужжат эгасининг ўзи;
  • вояга етмаган шахснинг ота-онаси;
  • қонуний вакил;
  • белгиланган ваколатга эга бошқа шахс олиши мумкин.

my.gov.uz расмий тушунтиришига кўра, тегишли шахснинг ўзи ёки унинг ота-онаси такрорий гувоҳнома олиш учун электрон мурожаат қилиши мумкин.

Қандай ариза берилади?

Ариза:

  • ФҲДЁ органи;
  • Давлат хизматлари маркази;
  • my.gov.uz портали орқали берилади.

Аризада туғилган шахс, туғилган сана, туғилган жой ва далолатнома ёзувига оид маълумотлар кўрсатилади.

Тўлов ундириладими?

Такрорий гербли гувоҳнома берилганлиги учун қонунчиликда белгиланган тўловлар ундирилади.

Электрон мурожаатда тўлов миқдори ва тўлаш усули хизмат саҳифасида кўрсатилади.

Натижа қандай олинади?

Хизмат имкониятига қараб тайёр ҳужжат:

  • ФҲДЁ органи ёки Давлат хизматлари марказидан;
  • почта орқали;
  • аризада кўрсатилган бошқа усулда олиниши мумкин.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Chat