Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4378 марта ўқилди
Бу шахс ўз маълумотларидан ноқонуний кредит олишнинг олдини олиш учун кредит тарихини вақтинча блоклаш хизмати.

Ушбу хизмат нима учун керак?

Кредит битимини тузишга тақиқ — шахс номидан янги кредит битими расмийлаштирилишини вақтинча чеклаш чораси.

Ушбу хизмат шахсий маълумотлардан рухсатсиз фойдаланиб кредит расмийлаштирилиши хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Қандай тақиқ қўйилади?

Жисмоний шахс:

  • my.gov.uz порталида авторизациядан ўтади;
  • тегишли хизматни танлайди;
  • махсус тугма орқали тақиқни фаоллаштиради.

Хизмат бепул, автоматик тарзда кўрсатилади ва қўшимча ҳужжат талаб қилинмайди. Зарур бўлса, QR-кодли маълумотномани юклаб олиш мумкин.

Тақиқни олиб ташлаш мумкинми?

Шахс кредит олишга қарор қилса, худди шу хизмат орқали тақиқни олиб ташлаши мумкин.

Кредит расмийлаштирилгандан кейин хавфсизлик мақсадида тақиқни қайта ўрнатиш мумкин.

Бу кредит тарихига чеклов қўйиш билан бир хилми?

Йўқ.

  • кредит битимига тақиқ — шахс номидан янги кредит расмийлаштирилишини чеклайди;
  • кредит тарихига киришни чеклаш — кредит ҳисоботини олиш имкониятига тааллуқли алоҳида хизмат.

Кредит битимини тузишга тақиқ қўйиш ёки тақиқни олиб ташлаш

Chat