Ваколатли ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва урчитиш бўйича питомник, шунингдек, зоология коллекциялари ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ПАСПОРТИ
Аризани кўриб чиқиш учун йиғим:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан БҲМнинг 0,1 коэффициенти миқдорида;
- табиатдан фойдаланувчилардан — юридик шахслардан БҲМнинг 0,2 коэффициенти миқдорида;
- хорижий фуқаролардан — CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Муддат: 15 иш кунидан ошмаган муддатда.