Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2627 марта ўқилди
“Замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–255-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 2025 йил 1 октябрдан 2026 йил 1 октябргача инвестиция платформаларидан “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимида қуйидаги йўналишларда фойдаланишга рухсат берилади:

⇒ қимматли қоғозларни жойлаштириш ва сотиб олишда;

⇒ венчур ва пай фондларини молиялаштиришда;

⇒ коммандит ширкатларга ҳисса киритишда.

Инвестиция платформалари оператори учун қуйидаги талаблар белгиланди:

⇒ резидент юридик шахс мақомига эга бўлиши;

⇒ ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган махсус электрон реестрга киритилган бўлиши;

⇒ ўз фаолиятини ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган қоидаларга мувофиқ амалга ошириши;

⇒ инвестиция платформаси орқали расмийлаштирилган шартномалар реестрини юритиши.

Chat